McDonald’s Францияда оддий сувни пуллашни бошлади

Францияда McDonald’s жўмракдан чиқадиган ярим литр сувни 2,3 евродан сота бошлади.

Минерал сув ўрнига, Франциядаги McDonald’s ресторанлари бир неча марта фильтрланган оддий жўмракдан чиқадиган сувни сотишни бошладилар. Корпорация қадоқланган сувни сотишдан бош тортди ва бунинг ўрнига картон идишлардаги сув сотишни йўлга қўйди. У буни атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш билан изоҳлади.

Париж мерининг шаҳар сув таъминоти бўйича ўринбосари, Париждаги қувур сувининг бир литри 0,003 евро туришини, “McDo” сувининг нархи эса литрига 7 евро эканини таъкидлади. “Ҳисоб-китоблар анчагина қиммат”, – деди расмий.

McDonald’s нинг айтишича, ресторан томонидан сотувга қўйилган сув мижозларга “99,99 фоиз тозаланган” ҳолатда таклиф қилинади ва бу катта сармояларни талаб қилади. Компаниянинг таъкидлашича, у ресторан ошпазлари ишлатадиган жуда яхши фильтрланган сувни сотмоқда ва харидорларнинг 90 фоизи бундай сувдан розилар.