Мексика Европа Иттифоқига ўхшаш Лотин Америкаси иттифоқини тузишни таклиф қилди

Мексика президенти Андрес Мануел Лопес Обрадор Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатларига Европа Иттифоқига ўхшаш минтақавий блок тузишни таклиф қилди.

“Биз Америка қитъасида ҳозирги Европа Иттифоқининг бошланиши бўлган иқтисодий блокга ўхшаш ташкилотни тузишимиз керак”, деди Лопез Обрадор Мексикада ўтказилган саммитнинг очилиш сессиясида 20 га яқин президент ва бош вазирлар олдида.

“Блок тенгсизликдан азият чекаётган, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва бошқа инқирозларга қарши турадиган минтақа мамлакатлари иқтисодиётини яхшилаши мумкин”, дея қўшимча қилди у.

У шундай давом этди: “Бундай пайтларда Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатлари блоки ўз мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг асосий воситасига айланиши мумкин”.