Меркел ҳокимиятдан кетганидан кейин қиладиган биринчи ишини айтди

Тўртинчи ва охирги муддати тугаш арафасида турган Германия канцлери Ангела Меркел, лавозимни тарк этгач, биринчи қиладиган иши “ҳеч нарса” эканлигини айтди.

Меркел Африкага сафар қилиши мумкинлигини қўшимча қилди, деб хабар берди Bloomberg News чоршанба куни.

Дюсселдорфда ўтказилган семинарда, кантцлер ўзининг келажак режалари ҳақидаги саволига шундай жавоб берди: “Мен, биринчи навбатда, ҳеч нарса қилмасликка қарор қилдим ва нима бўлишини кутаман”.

Меркелнинг сўзларига кўра, у 30 йилдан кўпроқ вақт сиёсат билан шуғулланганлиги сабабли, у ўзини бошқа нима қизиқтириши мумкинлиги ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган ва 67 ёшда бўлгани учун вақти кўп бўлишини айтган.