Москвада коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорларга ёдгорлик ўрнатилди

Москва ҳокими Сергей Собянин ҳукумат раиси ўринбосари Татьяна Голикова ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан бирга “Тиббиёт ходимларининг  COVID-19га қарши курашдаги жасорати” деб номланган ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этди.

“Комсомольская правда” нашрининг хабар беришича, мазкур ёдгорлик Большая Пироговская кўчасида жойлашган Сеченов номидаги Москва Биринчи давлат тиббиёт университетининг паркида очилган.

Собянин медицина ходимларига касаликка қарши курашдаги жасоратлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг ойлар давомида бу йўлда тинмай меҳнат қилаётганликларини таъкидлаб ўтди.