Наоми Осака US Open даги мағлубиятидан сўнг танаффусга чиқишини эълон қилди

Икки карра US Open чемпиони Наоми Осака канадалик Лейла Фернандесга учинчи даврада ютқазиб қўйганидан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади ва спортдан вақтинча танаффус олишни режалаштираётганини эълон қилди.

“Ростини айтсам, кейинги теннис ўйинимни қачон ўтказишимни билмайман”, – деди Осака. “Менимча, мен бир муддат майдонга тушишдан танаффус қиламан.”

23 ёшли дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси, Франция Очиқ чемпионатида иштирок этишдан воз кечган ва руҳий саломатлиги туфайли Уимблдонни ўтказиб юборган, япониялик Наоми Осака ўйинлардан кейин машғулотларни тугатиш имкониятидан воз кечиб, танаффус эълон қилди.