НАСА фазовий костюмларини ўққа тутмоқда

НАСА америкалик астронавтларни Ой юзасига қайта қўндириш учун тайёргарлик ишларини якунлаш арафасида турибди. Бироқ, Ой технологияси коинотга учирилишидан олдин синчковлик билан синовдан ўтказилишини таъминлаш мақсадида НАСА скафандр материалининг мустаҳкамлигини текшириш йўлида пневматик қуролдан фойдаланмоқда.

Гленн тадқиқот марказидаги Ballistical Impact лабораториясида НАСА муҳандислари 40 метрли ҳаво тўпи билан микрометеоритлар каби сайёрамиздан ташқаридаги хавфларни симуляция қилиш мақсадида космик костюмлар прототипига қарата сониясига 3000 фут (тахминан сониясига 1000 метр) тезликда ўқ узишади. Бундан ташқари тўп, қушларнинг зарбасидан тортиб космик кемага баллистик зарбаларни синаб кўриш каби турли хил вазиятларни такрорлаш учун ҳам ишлатилган.

Олимлар Ой муҳитини самарали такрорлаш ва жараённи юқори тезликдаги камералар ёрдамида қайд этиш учун баллистикани яқин масофадан туриб суратга олишди. Бундан ташқари, гуруҳ бўлажак космонавтлар доимий бошпаналар қуриш учун фойдаланиши мумкин бўлган материаллар таркибини ўрганмоқда.

Жамоа НАСАнинг Артемис миссиялари учун энг яхши кийим матолари ва материалларини танлаш учун маълумотларни доимий равишда таҳлил қилиб бормоқда.