ОИВ ни даволаш ишлари бошланди

АҚШда ОИВ инфекциясини даволаш учун ген препарати одамларда синовдан ўтказила бошланди. Препарат ҳужайралар ДНКсидан вирусларни топиб йўқ қилади.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиник синовларнинг биринчи босқичида CRISPR/CAS генларини таҳрир қилиш технологиясидан фойдаланган ҳолда, ОИВ инфекциясига қарши томир ичига юбориладиган препаратни тасдиқлади. EBT-101 деб номланган препарат ҳужайралар геномига жойлаштирилган вирусларни қидиради, уларни кесиб, олиб ташлайди ва кесилган ДНК занжирининг учларини “тикиб қўяди”. Назарий жиҳатдан, шу тарзда, инсон танасини иммунитет танқислиги вирусидан бутунлай тозалаш мумкин.

Доимий парвариш ва дори-дармонларни қабул қилган ҳолда, ОИВ билан касалланган одамлар тўлақонли ҳаёт кечиришлари ва 70-80 йилгача яшашлари мумкин, аммо бу дориларсиз ОИВ инфекцияси 9-11 йилдан кейин ОИТС га айланади. Ушбу босқичда вирус инсон иммунитетини бутунлай йўқ қилади, шунинг учун тана ҳатто энг заиф вирусли, бактериал, замбуруғли ва паразитар инфекцияларга ҳам қарши тура олмайди. Уларнинг ҳар бири инсонни ўлимга олиб келади.