Opel шаҳар мини-транспортини тақдим этди

Немис автомобиль ишлаб чиқарувчи Opel компанияси дунёдаги биринчи, электр скутер ва кичик йўловчи автомобили “ўртасидаги” автомашинани тақдим этди. Rocks-e деб номланган ушбу “жажжи” машинани Германияда 15 ёшдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ёшлар бошқариши мумкин.

Янги Opel Rocks-e кўчанинг жуда кам жойини эгаллайдиган икки кишилик замонавий кичкина электромобил ҳисобланади. Унинг узунлиги атиги 2,41 метр, кенглиги 1,39 метр ва оғирлиги атиги 471 килограммдир.

Opel Rocks-e 8 от кучига эга электромотор билан ҳаракатланади. Бу унга соатига 45 км тезликка эришиш имконини беради. Машинадаги батарея бир марталик қувват билан 75 км гача бўлган масофани босиб ўтади. Батареяни ҳар қандай стандарт уй розеткаси ёрдамида 3,5 соат ичида тўлиқ қувватлантириш мумкин. Юкхонага ҳажми 63 литргача бўлган юкларни жойлаш имконияти бор.

Rocks-e ни уч хил Opel Rocks-e, Opel Rocks-e “Klub” ва Opel Rocks-e “Tekno” вариантларида сотиб олиш мумкин.