Ўзбекистон элчиси Грузия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) Баҳром Aшрафхонов Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради.