Покистон афғон қочоқларини қабул қилишни тўхтатди

CNN нинг хабар беришича, 2 сентябрь куни камида 5000 нафар Афғонистонлик Спин-Болдак-Чаман чегара постидан Покистонга ўта олишмаган.

Натижада ур-йиқит туфайли 64 ёшли Сафиуллоҳ исмли киши ҳалок бўлган.

Унинг ўғли Шаҳидуллоҳнинг айтишича, чегарада ур-йиқит натижасида отасини йўқотиб қўйган, кейин эса унинг жонсиз баданини топиб олган.

Покистон ҳукуматининг афғонларни ортиқ қабул қилмаслиги ҳақидаги эълонига қарамай, минглаб инсонлар чегара постига оқиб келишмоқда. Ҳозирда фақатгина тиббий мақсадда келаётган, мамлакатда доимий яшаш изнига, ҳамда Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида яшашини тасдиқлайдиган махсус ҳужжат-тазкирага эга инсонларгагина Покистонга ўтишга рухсат берилган.