Покистон Толибонни минтақавий форумга таклиф қилмоқчи

Покистон Афғонистонни бошқараётган Толибонни олти минтақавий давлатларнинг форумига таклиф қилиб, мамлакатдаги гуманитар ва иқтисодий инқирозни бартараф этишга ёрдам бериш фикрини илгари сурди.

Толибон сешанба куни ўзининг янги ҳукуматини эълон қилди.

`Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Афғонистон стратегиясини муҳокама қилиш учун қўшнилари Покистон, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистонни бирлаштирган виртуал конференцияда сўзга чиқиб, Кобулнинг янги ҳукуматини бўлажак йиғилишларга таклиф қилиш ғоясини илгари сурди.

“Афғонистоннинг иштироки ушбу форумнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик борасидаги умумий мақсадлари самарадорлигини оширади.”

Анжуманнинг очилиш баёнотида айтилишича, қўшнилар Афғонистонда тобора бош кўтариб бораётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун яқинроқ ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг айтишича, Афғонистонда аҳолининг асосий эҳтиёжлари қондирилиши керак ва озиқ-овқат ҳамда бошқа ёрдамлар заҳираси тугаш арафасида. Жорий йилда ярим миллиондан ортиқ одам ўз уй-жойларини ташлаб кўчиб кетган.