Қатар Университети илмий изланиш грант дастури

Қатар Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 60 та грант тақдим қилинади.

Университет 1973 йилда ташкил этилган бўлиб, ОТМда 16000 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олади.

Қатар Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Қатар Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: маҳаллий ва халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Қатар;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 21 Октябр.