Қатар ва Туркия Кобулдаги йўловчи рейсларини тиклаш устида ишламоқда

“Қатар ва Туркия яқин орада Кобул аэропортида йўловчи рейсларини тиклашга ҳаракат қилмоқда, лекин Толибон билан аэропортни қандай бошқариш масаласи ҳали келишилмаган”, – дейилади икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан берилган баёнотда.

Кобул аэропортида ҳар икки мамлакатнинг техник гуруҳлари мавжуд эканлиги ва Қатар ҳар куни гуманитар рейсларни амалга ошираётгани айтилмоқда.

Аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги, миноралари ва терминалларидаги шикастланишлар фуқаролик рейслари тикланиши учун тўсқинлик қилмоқда.

“Етказилган зарар туфайли аэропортга учаётган самолётлар “таваккаллик” режимида ишламоқда”, – деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

          Туркия, у ерда жойлаштирилган турк ҳарбийлари ва операцияларини ҳимоя қилиш учун аэропорт хавфсизлигини таъминламоқчи, аммо Толибон мамлакатда ҳеч қандай хорижий кучлар бўлмаслиги кераклигини таъкидламоқда.

Чавушўғли, унда, бу вазифани хусусий хавфсизлик компаниясига топшириш мумкинлигини айтди. “Келажакда, агар Афғонистонда ҳамма нарса ўз жойига қайтса ва хавфсизлик муаммоси бартараф этилса, афғон кучлари аэропорт хавфсизлигини таъминлай олади”, – деди вазир.