Қирол Фаҳд Университети грант дастури

Саудия Арабистонида жойлашган Қирол Фаҳд Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Университет халқаро рейтингларда фан, муҳандислик ва бизнес бошқаруви соҳалари бўйича 100 ўринга муносиб кўрилган.

Қирол Фаҳд Университети грант дастуритафсилотлари:

Университет: Қирол Фаҳд Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: маҳаллий ва халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Саудия Арабистони;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 21 сентябр.