Рассом робот-кучукка расм чизишни ўргатди

Ўз ўрнида робот рассомга кўргазмага тайёргарлик кўриш учун ёрдам берди.

Полшалик рассом Агниеска Пилат уйғониш даври мавзуларига ихтисослашган асарлар яратади. Бир мунча вақт олдин у одатдаги расмлар ўрнига роботларнинг суратларини чизишни бошлади.

Агниесканинг сўзларига кўра, у технология суратларини яхши чизишни уддалаётганини пайқаган бир америкалик коллекционер ҳамкорликни таклиф қилган. Шу тариқа рассом қиз янги йўналишда бир неча йил ишлади.

Бир мунча вақт олдин Пилат Boston Dynamics компаниясининг Спот роботлари ҳақидаги видеони кўриб қолади ва уларни тасвирлашга қарор қилади. Натижада, у билан компания вакиллари боғланиб, заводга таклиф қилдилар. Аввалига рассом кичик эскизлар чизишни режалаштирган, лекин у аллақачон ўнлаб кўргазмалар ташкил қилиб, бу роботлар билан расмлар чизмоқда.

Агниесканинг Boston Dynamics билан ҳамкорлиги натижаси 23 сентябрь куни Сан-Францискода очилган “Уйғониш 2.0” кўргазмаси бўлиб, унда рассом уйғониш даври мавзусидаги расмларини намойиш этмоқда. Кўргазманинг қизиқарли жиҳати шундаки, Пилат тасвирларда одамлар ўрнига роботлардан фойдаланмоқда. Кўргазмада Спот робот-кучуги ва гуманоид Атлас тасвирланган.

Таъкидланганидек, Агниеска Пилат Спот билан биргаликда кўргазмага яхши тайёргарлик кўрди. Кучук унга бир нечта расмларни чизишга ёрдам берган. Пилатнинг сўзларига кўра, Спорт ҳали мўйқалам тутишда қийналмоқда ва унга тўғри чизиқлар чизиқ анчагина муаммо туғдирмоқда. Шунга қарамай, кучук, расм чизишни фаол тарзда ўрганяпти