Роллс-Ройс ўз тарихидаги биринчи электр самолётни муваффақиятли синовдан ўтказди

Буюк Британиянинг кўп тармоқли Роллс-Ройс компанияси ўзининг биринчи электр самолёти Spirit of Innovation ни синовдан ўтказди. Қурилма Британия Мудофаа вазирлиги аэродромидан учиб, тахминан 15 дақиқа давомида ҳавода бўлган ва шундан сўнг хавфсиз қўндирилган.

Spirit of Innovation электр моторининг қуввати 400 киловатт (тахминан 500 от кучига тенг) бўлиб, бу самолёт соатига 482 километр тезликка эришишга имкон беради. Двигатель 6000 қутичаларда иборат “авиация саноатида энг кўп қувват сиғдира оладиган батарея” билан жиҳозланган. Айланиш тезлиги дақиқасига 2400 та бўлган уч парракли винт максимал қувват самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Самарадорлик 90 фоизни ташкил қилган.