Россия президенти ўзини-ўзи яккалашини эълон қилди

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилади.

14-сентябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан бўлган телефон суҳбатида Владимир Путин охирги пайтда атрофидаги кўплаб инсонларнинг коронавирусга чалинганлиги туфайли бир муддат ўзини-ўзи яккалаши зарур эканлигини маълум қилган.

“Бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Россия президенти бу ҳафтада амалга оширилиши мўлжалланган Душанбедаги ЖХШТ ва ШҲТ аъзоларининг қўшма мажлисларида видео-конференция воситасида иштирок этади“, деб қўшимча қилинди матбуот хизмати ходимлари тарафидан.