Самарқандда Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо гиламлар тўқилади

Тожикистоннинг asiaplustj.info нашри Самарқандда жойлашган “Samarkand-Bukhara Silk Carpets” гилам тўқиш фабрикасида Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо гиламлар тўқилишини хабар қилади.

Олтин иплар қўшиб тўқилган бу ажойиб гиламларнинг нархи 20000 АҚШ долларига тенг. Уларни тайёрлаш ишлари деярли бутунлай қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилади. Бир гиламни тўқиш учун камида 6-ойдан 1-йилгача вақт керак бўлади.