Шимолий Каролина штатининг Уинстон-Салем шаҳридаги ўрта мактабда отишма содир бўлди

Шимолий Каролина штатининг Уинстон-Салем шаҳридаги ўрта мактаб отишма содир бўлганидан кейин ёпилди, деди шаҳар полицияси чоршанба куни тушдан кейин.

Отишма “Моунт Табор”  ўрта мактабида содир бўлган, – деди Уинстон-Салем полицияси твиттерда.

“Биз ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз нима бўлганини фаол ўрганяпмиз ва ўрганилгач тасдиқланган маълумотлар билан бўлишамиз”, – дейилади полиция твитида.

Отишмадан сўнг, ўқувчилар ота -оналари билан учрашиш учун Robinhood Family YMCAга олиб келинаётган эди, деб хабар беради Форсит округи шериф бошқармаси твиттерда.

АҚШ Таълим вазирлиги статистика марказининг сўнгги маълумотларига кўра, Уинстон-Салемнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган “Моунт Табор” ўрта мактабида 2019-20 ўқув йилида 1400 дан ортиқ ўқувчи бўлган.