Сирдарёда даҳшатли қотиллик: аёл кишининг ёқиб юборилган жасади топилди — қотиллар қўлга олинган

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50да Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасад топилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К, хамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.Млар эканлиги аниқланиб, эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддасси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.