Starchitect –Ўзбекистондаги биринчи меъморчилик академияси

Starchitect — Ўзбекистондаги биринчи меъморчилик академияси асосчиси Бекзод Муродов келажак авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида, «Биллур» кикбоксинг спорт клубида бўлиб ўтган мусобақа ғолибига 6 ойлик бепул курс ваучерини тақдим этди. Ғолиб 30 000 000 сўмлик ваучер билан академияда бепул таҳсил олиши мумкин.

Starchitect академияси ўз талабаларига меъмор касбини 6 ой ичида эгаллашга кафолат беради. Бунда талабага рус ва ўзбек тилларида «камроқ назария ва кўпроқ амалиёт» деб номланувчи интенсив курс таклиф этилади.

Кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар талабаларга меъморчилик соҳасининг асосларидан бошлаб нозик нуқталаригача ўргатади. Академия жамоаси талабаларнинг қимматбаҳо вақтини тежаб, уларга эҳтиёж катта ва обрўли касб эгаси бўлиб етишишларига ёрдам беради.

Академияда орзуларни ҳақиқатга айлантириш учун барча шароитлар мавжуд. Шинам ўқув маркази, етук мутахассислар, ажойиб муҳит ва сиз билан ҳамфикр ўқувчилар самарали таълим олишда ёрдам беради.