Сунъий онг Бетховен симфониясини тугаллади

Швейцариядаги концерт залида томошабинлар Бетховеннинг ўнинчи симфониясини биринчи марта тўлиқ тинглаш учун ўтирдилар.

Немис бастакори ушбу симфонияни басталашнинг охирига ета олмаган. У вафот этганида симфония фақат нота парчаларидан иборат эди.

Бир нечта бастакорлар ўша пайтдан бери симфонияни жамлашга ҳаракат қилишган. Аммо энди бу имконият сунъий интеллектга берилди.

Яратилган тўрт дақиқали кўчирма BeethovANN симфонияси 10.1 деб номланди. ANN қўшимчаси уни яратган “сунъий нейрон тармоқ” ни англатади.

Дастур Флориан Коломбо томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Бетховеннинг услубини ўрганишга ёрдам бериш учун унинг 16 та квартетини дастур хотирасига киритган. Натижада сунъий ақл ноталар орасидаги бўшлиқларни тўлдира олган.

Тўлдирилган композиция Лозанна концерт залида Нексус оркестри томонидан ижро этилди.