СХТ Институти грант дастури

Тайландда жойлашган Сириндхорн халқаро технология институтининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Институт 1992 йилда ташкил этилган ва Патум Тани шаҳрида жойлашган.

СХТ Институти грант дастури тафсилотлари:

Университет: Сириндхорн халқаро технология институти;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Тайланд;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 30 сентябр.