Тайван фан ва технологиялари миллий университети грант дастури

Тайван фан ва технологиялари миллий университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант унивеститетда таълим бериладиган деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Аввал ҳам айтилганидек, Тайван йилига 2000 дан ортиқ турли грант имкониятларини тақдим қилмоқда.

Тайваннинг Тайпей шаҳрида жойлашган университет 1974 йилда ташкил топган. Университетда 10000 дан ортиқ талаба таҳсил олади.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида 267 ўринга муносиб кўрилган.

Тайван фан ва технологиялари миллий университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Тайван фан ва технологиялари миллий университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Тайван;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 31 октябрь.