Тим Кук Apple дан қачон кетиши тахмин қилинмоқда

Apple компаниясига кўра, кенгайтирилган реаллик (AR – Augmented Reality) кўзойнакларини тайёрлаш яна беш йилга чўзилиши мумкин. Bloomberg мухбири Марк Гурманнинг ҳисоботига кўра, узоқ кутилган AR кўзойнаклари “ўн йиллигимиз ўрталарида” пайдо бўлади. Кўзойнаклар Apple нинг ҳозирги бош директори Тим Кук назорати остида ишлаб чиқарилган сўнгги маҳсулот бўлиб қолади.

Ҳисоботда айтилишича, компания, шунингдек, Apple автомобили устида ишлаяпти. У тахминан AR кўзойнаклари билан бир вақтда тақдим этилиши кутилмоқда. Компания одатда молиявий йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чорагида учта йирик маҳсулотни тақдимотини ўтказади.

Apple AR кўзойнакларини ишлаб чиқариши ҳақидаги миш-мишлар икки йилдан бери давом этмоқда. Компания iPhone ва iPad лардаги камераларни такомиллаштириб, уларнинг ёнида “Нурни аниқлаш ва ўлчаш” (LIDAR) сенсорларидан фойдаланмоқда, бу эса ушбу қурилмаларнинг AR имкониятларини яхшилайди.

Бундан ташқари, кўзойнакларда Sony нинг микро-ЛEД дисплейларидан фойдаланиш кутилмоқда.