Тожикистонлик деҳқон баҳайбат ошқовоқ етиштирди

4 сентябр куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида узум, ошқовоқ, қовун-тарвуз фестивали бўлиб ўтди. Ммазкур фестивальда Деваштич тумани Яхтани жамоа хўжалигидан Ҳошим Обидов исмли деҳқон ўзи етиштирган 40 килоли ошқовоқлар билан қатнашди.

Фермернинг айтишича, ошқовоқ уруғларини 3 йил олдин Россиядан олган ва ўтган йили 51 килоли қовоқ билан фестивальда 2-ўринни эгаллаган.

Бу йил эса фермер 90 килоли ошқовоқ етиштириб, фестивальнинг мутлақ ғолиби бўлди ва 3000 сомони миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Мазкур баҳайбат қовоқ Душанбеда ўтказиладиган фестивальга олиб кетилди.

 Обидовнинг айтишича, “Великан” навли бу қовоқлар 100 килоли ҳосил бериши мумкин экан.