Токио Технология Институти MEXT грант дастури

Японияда жойлашган Токио Технология Институтида ўқиш учун тақдим қилинаётган MEXT грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш харажатларини тўлиқ қоплайди.

Токио Технология Институти 1881 йилда ташкил топган. ОТМда 10000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади.

Институт World University Rankings халқаро рейтингида 56 ўринга муносиб кўрилган.

Токио Технология Институти MEXT гранти тафсилотлари:

Университет: Токио Технология Институти;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш харажатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Япония;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 8 декабр.