Толибон Афғонистоннинг собиқ амалдорларига тегишли пулларни Марказий Банкка топширди

Афғонистоннинг Толибон назорати остидаги Марказий банки чоршанба куни собиқ ҳукумат амалдорларига, жумладан собиқ вице-президент Амрулло Солиҳга тегишли бўлган 12,4 миллион долларлик нақд пул ва олтинни мусодара қилганини маълум қилди.

Марказий банк ўз баёнотида, пул ва олтин амалдорларнинг уйларида сақланганини айтди, лекин ҳозирча улар қандай мақсадда ишлатилгани аниқ эмас.

Солиҳ қаерда эканлиги номаълум. У бир ой олдин ҳокимият тепасига келган Толибонга қарши курашишга ваъда берган эди. Ўтган ҳафта Толибон унинг оила аъзоси Роҳуллоҳ Азизини қатл қилганини айтди.

Банк ўз баёнотида афғонларни мамлакатнинг маҳаллий афғон валютасидан фойдаланишга чақирди. Бу мамлакат банклари ва фирмаларида доллар етишмаётганидан хавотирлар кучайиб бораётганидан далолат беради.