Толибон бола ўғриларини қатл қилди

Толибон бола ўғриларидан ташкил топган 5 кишилик жиноий гуруҳни қатл қилганини эълон қилди. Уларнинг айтишича, уюшган гуруҳ 4 афғон эркак ва бир ўзбек аёлдан иборат бўлган.

Aamaj News нинг Твиттер ҳисобида берилган хабарга кўра, жиноятчиларнинг изига Мозори Шариф шаҳрида тушилган. Улар 13-сентябрга ўтар кечаси қўлга олинган.