Трюдонинг Канадада муддатидан олдин сайлов ўтказишга бўлган чақириғи тескари натижа берди

Сўнгги сўровлар либералларнинг мағлуб бўлиши эҳтимолини кўрсатди, сайловчиларнинг 2015 йилдан буён ҳокимиятда бўлган 49 ёшли Трюдодан норозилиги кучайган. Жума куни либерал стратегнинг айтишича, муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирувлар тескари натижа берган, сайловчилар буни “хато” деб ҳисоблашган.

Нанос тадқиқот институти CTV учун ўтказган сўров натижаларига кўра, консерваторлар 35,7 фоиз, либераллар 30,7 фоиз, янги демократлар 18,3 фоиз овоз олган.

Ўтган ой Трюдо сайловни муддатидан икки йил олдин, 20 сентябрда ўтказишга чақирди.

Либераллар ўша пайтда анча олдинда эдилар ва 2019 йилда йўқотилган парламентдаги кўпчиликни қайтариб олишлари мумкин эди.

Трюдонинг Консерватив партиядаги асосий рақиби Эрин О Тул пандемия пайтида сайловга чақиргани учун бош вазирга бир неча бор ҳужум қилган.