Туркияда 100 миллион дарахт экилади

Туркия ҳукумати Анталия жануби-ғарбий қисмида ёниб кетган жойларни қайта тиклаш ва уларни аввалги ҳолатига қайтариш учун 100 миллионга яқин кўчат экишни режалаштираётганини маълум қилди.

Туркиянинг “Анадолу” агентлиги Анталиядаги ўрмон хўжалиги директори Ведат Дикичидан иқтибос келтирган ҳолда, минтақадаги ёнғинлар одатий ёнғинлар бўлмагани, аксинча ҳақиқий фалокат бўлганини айтган, ёниб кетган дарахтлар сони 30- 40 млн. тани ташкил қилади.

У ёнган жойларни шудгорлаш, ниҳолларни экишга тайёргарлик олиб борилаётгани, экиш келгуси ноябрда ёмғир ёғиши ва тегишли иқлим шароитининг юзага келиши билан бошланиши кутилаётганини таъкидлади.

Дикичининг сўзларига кўра, улар табиат ўзини ўзи янгилаши учун баъзи жойларга тегилмайди, баъзи жойларда эса ўрмонлар қайта тикланади ва буни келаси йилнинг феврал ойигача тугатиш режалаштирилган.

Ёнган дарахтларни кесиш, тупроқни тозалаш ва кўчатлар экиш учун бир неча ой ичида ушбу минтақада 40 мингга яқин одам ишлайди.

Дикичи сўзини давом эттириб: “Биз халқимиз ва давлатимиз билан ҳамкорликда минтақани яна кўкаламзорлаштирамиз. Келгуси йили биз тупроқда кўчатларни кўрамиз. 5 йилдан сўнг улар узоқдан кўринади. 8-10 йилдан кейин бу минтақа олдинги ҳолатига қайтади”, деди.

Ёнғинлар 28 июлда Анталиянинг Манавгат туманида бошланди ва эртаси куни Аксеки туманида авж олди, сўнг шамол билан Кондўғмиш, Ибради ва Алания каби бир қанча туманларга кўчиб ўтди.