Вашингтон коронавирус юқишини камайтириш учун янги саёҳат тизимини ишлаб чиқилаётганини эълон қилди

Вашингтон мамлакатда коронавирус пандемиясининг тарқалишини чеклаш бўйича қатъий чораларни ўз ичига олган янги халқаро саёҳат тизимини ишлаб чиқаётганини эълон қилди.

Оқ уйда “Ковид-19” билан шуғулланувчи ишчи гуруҳининг координатори Жеффри Зентеснинг айтишича, бу чоралар орасида мулоқотда бўлганларни қидириш ҳам мавжуд.

“АҚШ маъмурияти касалликнинг дельта штамми жуда юқумли бўлгани учун саёҳат чекловларини дарҳол енгиллаштирмоқчи эмас”, деди Зентс Рейтерс агентлигига.

Унинг қўшимча қилишича, маъмурият Қўшма Штатларга келаётган чет элликларни эмлаш билан боғлиқ талабларни кўриб чиқмоқда ва ҳозирда халқаро саёҳатлар учун хавфсизроқ, қатъийроқ янги тизимни жорий этишга тайёргарлик кўриш устида иш олиб бормоқда.