Яна бир спортчимиз олтин медални қўлга киритди

Японияда ўтказилаётган Паралимпиада-2020 да ўзбек спортчиси, Параатлет Ҳусниддин Норбеков ядро улоқтириш баҳсларида сўнгги уринишда рақибидан ғалабани тортиб олди ва олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди.

Параатлет (класс F35) ядро улоқтириш дастурида 16,13 метр натижани қайд этиб, 8 нафар спортчи орасида ғолиб бўлди.

Кумуш медални Агрентина вакили Эрнан Эмануэль Урра (15,9 м), бронза медални эса Хитой вакили Фу Синьхань (15,41 м) қўлга киритди.

Ҳал қилувчи уринишдан аввал Эрнан Урра (олтинчи уринишда ҳам энг яхши натижа кўрсатган) Норбековдан олдинда эди, бироқ ўзбекистонлик спортчи рақибидан ғалабани тортиб олди.

Ўзбекистон делегацияси 16 та (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) медаль билан умумжамоа ҳисобида 16 ўринни эгаллаб турибди.