Япония ген-муҳандислиги асосида таҳрирланган помидор сотила бошланди

Япониялик мутахассислар юқори қон босими касаллигини даволаш учун янги помидор навини яратдилар. Помидорларни таҳрир қилишда олимлар мамлакатда машҳур Sicilian Rouge турини асос қилиб олишди ва CRISPR/CAS технологиясини қўллашди. Янги яратилган помидор нави Sicilian Rouge GABA деб номланган. Ушбу помидорда GABA (гамма-аминобутирик кислота) одатдаги помидорларга нисбатан беш баравар кўп.

Олимларнинг фикрича, янги кашфиёт қон босимини пасайтиради ва юрак тезлигини меъёрлаштиради. Уч килограмм помидор тахминан 68 доллар туради.