ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан учрашув тўғрисида

2021-йилнинг 11-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Ўзбекистонга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ОAВ бўйича Марказий Оэ масалалари бўйича вакили Тереза Рибейруни қабул қилди.Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича бюроси ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасида яқин ҳамкорликни давом еттиришга қатъий ният билдирилди.

ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва ОAВ эркинлиги бўйича бюро бу жараённи ҳар томонлама қўллаб -қувватлашини тасдиқлади.

Томонлар, шунингдек, сўз ва фикр эркинлиги тамойилларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, ОAВ соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганишда ОAВ эркинлиги бўйича бюро томонидан кўмаклашишга оид ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.