Ёлғон йўл билан пишлоқ маҳсулотларини қўлга киритган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 28 июнь куни 46 ёшли Наргиза А. ўзини тадбиркор сифатида таништириб, ёлғон йўл билан 30 ёшли Ал-Хорун Г.дан 10.251.000 сўмлик пишлоқ маҳсулотларини олган. 

Олган маҳсулотларини бошқа шахсга сотган аёл пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.