Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 миллион нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича,10 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 301 640 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 66 624 нафарни,
2-босқич эмланганлар 175 631 нафарни,
3-босқич эмланганлар 59 385 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 9 920 165 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 5 007 996 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 672 013 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (41 867 доза),
Андижон вилояти (35 579 доза),
Хоразм вилояти (29 642 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 893 551 доза,
Наманган вилоятида 1 820 628 доза,
Андижон вилоятида 1 788 279 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.