ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1,5 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда. Улардан 460 000 дозаси “Спутник V”, 986 480 дозаси AstraZeneca, 15 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 млн дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирга қадар мамлакатда келтирилган вакциналарнинг 15 004 856 дозасидан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.