Зимбабведа эмланмаганларга черковга бориш таъқиқланди

Зимбабве парламенти коронавирусга қарши эмланмаган инсонларнинг черковга боришини таъқиқловчи қонун қабул қилди.

Мамлакатда кенг қамровда йўлга қўйилган эмлаш компанияси доирасида сентябрь ойи бошларидан бери барча давлат хизматчилари ва ўқитувчиларга эмланиш мажбурий қилиб қўйилган. Эмланмаганларга бозорларда савдо қилиш, спорт салонларига, ресторан-кафеларга бориш, университет имтиҳонларида қатнашиш таъқиқланган. Август ойидан бошлаб эса 14 ёшдан катта ўсмирларга ҳам вакцина олишга рухсат берилган.

Маълумотларга кўра, аҳоли сони 15 миллион бўлган Зимбабведа вакцинанинг ҳеч бўлмаганда битта дозасини 2,8 миллион киши қабул қилгандир. 1,5 миллион киши эса тўлиқ эмланган бўлиб, бу соҳада Зимбабве Африка қитъасида етакчилик қилмоқда.