Афғонистонда камикадзе аскарлар батальони тузилди

The Khaama Press нашрининг хабар беришича, Бадахшон вилояти ҳокими ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадий Афғонистон ҳукуматининг мамлакат чегараларига юбориладиган камикадзе аскарлар батальонини ташкил қилганлигини эълон қилган.

Маҳаллий манбанинг ёзишича, мазкур аскарлар “Лашкар-и-мансурия-ғалаба аскарлари” деб аталади ва улар Тожикистон ва Хитой чегарасидаги шимоли-шарқий вилоят бўлган Бадахшонга жўнатилади.

Аҳмадийнинг айтишича, бу батальоннинг аскарлари ўлимдан ва душмандан асло қўрқмайди ва мамлакатни ички-ташқи душманлардан ҳимоя қилади. Улар АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятига ҳам катта ҳисса қўшган.