Афғонистонда зилзила содир бўлди

Фавқулода вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 05.10.2021 йил, Тошкент вақти билан 12:59 да (05.10.2021 йил, Гринвич бўйича 07:59 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 616 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 3-4 балл, 151 км.

Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км.

Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 380 км.

Бухоро вилоятида 2-3 балл, 407 км.

Навоий вилоятида 2 балл, 424 км.

Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км.