Афғонистондаги авиабазага ҳарбий учоқлар келди

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилади.

Бағрам авиабазасига учиб келган ҳарбий учоқларнинг Хитой ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Чунки бир муддат олдин Стимсон марказининг Хитой дастури мудири Юнь Сунь расмий Пекиннинг АҚШ қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетгач, мазкур авиабазадан фойдаланишга қизиқаётганини билдириб ўтган эди.

Маълум бўлишича, америкаликлар кетгандан сўнг илк кез Бағрамда электр энергияси таъминоти қайта тикланган. Daily Mailнинг ёзишича, ҳокимиятни қўлга олган Толибон мустақил тарзда авиабазани электр ва керакли ашёлар билан таъминлай олмаяпти. Афғонистон ҳудудида Хитой кучларининг бўлиши эса уларга янги ҳокимият билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради.