Афғонистондаги масжидда уюштирилган портлашда 43 киши ҳалок бўлди

8-октябр куни Қундус вилоятининг Хонобод Бандар ноҳиясидаги шиа масжидида  жума намози пайтида номаълум худкуш томонидан бомба портлатилди.

Маълумот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг Твиттерда ёзишича, портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

Вазирликнинг Маданий комиссия мудири Аҳмадуллоҳ Восиқ ҳам портлашнинг шиаларга оид масжидда уюштирилганлигини тасдиқлади ва хавфсизлик кучлари томонидан тергов ҳаракатларининг бошланганлигини маълум қилди.

 Қундуз шаҳар маълумот ва маданият бўлими мудирининг айтишича, мазкур воқеа туфайли 43 киши ҳалок бўлган ва 140 дан кўпи турлича жароҳатлар олган.

Маҳаллий полициянинг айтишича, масжидда 300 дан ошиқ киши бўлган.

Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ портлашни ўз бўйнига олмади.