АҚШ афғон тадқиқотчиларига махсус иммиграцион визалар бериши мумкин

АҚШ Конгресси аъзоси “Фулбрайт” дастури доирасида афғон олимлари ва тадқиқотчиларига махсус иммиграцион визалар берадиган қонун лойиҳасини киритди, деб хабар беради “Америка Овози” сайти.

Калифорниядан демократик депутат Жон Гараменди идораси баёнотига кўра, қонун “Фулбрайт” дастури тадқиқотчиси сифатида Қўшма Штатларда яшовчи ҳар бир афғонистонликка ва уларнинг яқин қариндошларига Толибон таъқибларидан қутулиш ва АҚШга хавфсиз тарзда кўчиб ўтишларига ёрдам бериш учун автоматик равишда махсус иммиграцион визани беради.

“Фулбрайт” дастури Қўшма Штатлардаги маданиятлараро муносабатлар, АҚШ ва бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ёрдам берадиган энг фаол маданий алмашинув дастурларидан биридир”, дейилади баёнотда.

Америка Қўшма Штатларидаги кўплаб маданий алмашинув дастурларидан бири бўлган “Фулбрайт” дастури, маданиятлараро муносабатларни яхшилаш, олимлар, билим ва кўникмалар алмашиш орқали АҚШ ва бошқа давлатлар ўртасида маданий дипломатияни ривожлантиришга қаратилган.