АҚШ Конгресси Facebook сирларини фош қилган аёлни тинглашга таклиф қилди

АҚШ Конгресси Facebook компаниясининг ички ҳужжатларини ошкор қилган истеъфога чиққан ходими Френсис Хоугенни сешанба кунги тингловга таклиф қилди.

Америка матбуотига берган интервюсида Хоуген Facebook ўз даромадини жамоатчилик манфаатларидан устун қўйишини, шунингдек, сайт фойдаланувчилари ва компанияга тегишли Инстаграм иловаси фойдаланувчиларига етказилган кўплаб зарарлардан кўз юмганини айтди.

У, шунингдек, CBS ва Wall Street Journal нашрларига берган интервюсида, “Платформа нафратни кучайтиради, нотўғри маълумот тарқатади ва сиёсий инқирозларни келтириб чиқаради”, деган.

Ишдан кетган ходим компаниянинг алгоритмлари гуруҳни кучайтирганини, гиёҳвандлик ва одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар Facebook хизматларидан очиқ фойдаланишини тасдиқлади.

Унинг таъкидлашича, компания нафрат, зўравонлик ва нотўғри маълумотларга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришаётганини айтиб жамоатчиликни алдаб келади.