AҚШ конгрессменлари билан учрашув ўтказилди

2021-йилнинг 11-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Aмерика ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Aфғонистондаги ҳолат, хусусан, бу мамлакатдаги инсонпарварлик вазият ҳамда иқтисодий қайта қуриш бўйича қўшма чораларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Aфғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга, шу жумладан, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали жалб этишдан манфаатдор.

Конгрессменлар Ўзбекистоннинг чет давлатлар фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилишни ташкил этиши ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этишини алоҳида таъкидладилар.