АҚШда илк штат мактаб ўқувчилари учун коронавирусга қарши эмлашни шарт қилди

Калифорния миллионлаб ўқувчиларга таъсир қилиши мумкин бўлган қарорда, давлат ва хусусий мактабларда ўқувчилардан коронавирусга қарши эмлашни талаб қилган биринчи АҚШ штати бўлди.

Калифорния губернатори Гевин Нюсом жума куни коронавирусга қарши эмланиш мактаб ўқувчилари учун зарур бўлган бошқа 10 та эмлашга, шу жумладан, қизамиқ ва паротитга қарши эмлашларга қўшилишини маълум қилди.

“Биз бу пандемияни тугатмоқчимиз”, деди Нюсом, Сан-Франциско ўрта мактабининг еттинчи синф ўқувчилари билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Имтиёзлар тиббий сабабларга кўра ёки диний ёки шахсий эътиқодлари туфайли берилади.