Айни кунгача мамлакатимизда жами 4,7 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

5 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 256 888 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 108 586 нафарни,
2-босқич эмланганлар 75 520 нафарни,
3-босқич эмланганлар 72 782 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 292 009 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 11 728 726 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 6 775 834 нафарни,
3-босқич эмланганлар 2 787 449 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 700 231 нафарни ташкил қилмоқда.