БАА ва Исроил ўртасида виза бекор қилинди

Исроил ички ишлар вазири Аелет Шакед БАА га қилган ташрифи пайтида ўз мамлакати фуқаролари учун 2021-йил 10-октябрдан бошлаб виза бекор қилинганлиги эълон қилди.

Исроил ва БАА фуқаролари бир-бирларининг мамлакатларига олдиндан расмийлаштирилган визасиз бора олишади. БАА ликлар учун бу қонун агар коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланса, ноябр ойидан бошлаб кучга киради.

Шуни ҳам айтиш керакки, 4-октябрда Дубайдаги «ЭКСПО-2020» халқаро кўргазмасида Исроилнинг расмий павильони очилди. Унда қишлоқ хўжалиги, кибернетика, тиббий усукуналар ва юксак технологиялар соҳасига оид технологиялар намойиш қилинмоқда. Мазкур павильонга ярим йил ичида 15 миллиондан кўп инсоннинг келиши кутилмоқда.

Павильонни тантанали равишда очган Исроил туризм вазири Константин Развозов бу ерда ўзининг Дубай ва Абу Дабилик ҳамкасблари, шунингдек маҳаллий авиакомпаниялар ва туристик ширкатлар вакиллари билан учрашиб, икки томонлама туризмни ривожлантириш масалалрини муҳокама қилди.