Байден даврида Оқ уйга биринчи Африка давлати раҳбари ташриф буюрди

АҚШ Президенти Жо Байден пайшанба куни Вашингтонда Байден Оқ Уйга ташриф буюрган биринчи африкалик давлат раҳбари Кениялик ҳамкасби Ухуру Кеняттани қабул қилди.

Оқ Уйнинг учрашувдан олдин айтишича, икки президент икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам икки томонлама муносабатларни, шунингдек ички ва халқаро молиявий тизимларда шаффофлик ва ҳисобдорлик зарурлигини муҳокама қилишади.

Учрашув кун тартиби Халқаро терговчи журналистлар консорсиуми ўтказган “Пандора ҳужжатлари” аниқланганидан кўп ўтмай эълон қилинди. Бу ҳужжатларга кўра, коррупсияга қарши курашда қатъиятли эканини тасдиқлайдиган президент Кенятта оиласининг олти аъзоси яширинча 11 та офшор компаниялар тармоғига эгалик қилади, улардан бири 30 миллион долларга баҳоланган акцияларга эга.

Бу маълумот ва унинг учрашувга таъсири ҳақидаги саволга жавобан, Оқ Уй матбуот котиби Жеqн Псаки чоршанба куни президент (Байден) халқаро молия тизимидаги номутаносибликларни қоралаб келганини айтди.